Канададаги масжидга исломофобик расмлар юборилди
Канаданинг Монреал шаҳридаги масжидлардан бирига почта орқали исломофобик расмлар юборилди, улардан бирида ўлим таҳдиди бор эди, дея хабар бермоқда Middle East Monitor.
“Бу
суратлар нафрат ва ирқчиликка тўла”, – дейди Мусулмонлари Миллий
Кенгаши (NCCM) ҳуқуқшуноси Ясер Лахлу.
Тасвирлардан
бирида чўчқа ва салла ўралган одам Маккага қараган одобсиз манзара
тасвирланган. Ҳар учала чизмада масжид айлана ичига олиниб, алоҳида кўрсатиб
қўйилган.
Расмлар
мусулмонлар рўза тутиб, масжидларга ташрифи ортиб бораётган Рамазон ойи
бошланиши муносабати билан юборилган. NCCM ҳуқуқ-тартибот идоралари ва ҳукуматни мусулмонларни ҳимоя қилиш ҳамда мамлакатда
исломофобия кучайишини тўхтатиш учун чора кўришга чақирди.
Январь
ойи охирида Канада бош вазири Жастин Трюдо мамлакатда исломофобия ҳолатлари
ортиб бораётганидан хавотир билдиргани ҳақида хабар
берган эдик. Ҳукумат раҳбари мавжуд вазиятни номақбул деб атаб, мамлакат
фуқаролари “ўз уйларида, маҳаллаларида ва ибодат жойларида ўзларини хавфсиз ҳис
қилишлари” учун барча зарур саъй-ҳаракатларни амалга оширишига ишонч билдирганди.