18.01.2024 16:57

Индонезия президенти янги пойтахтдаги илк масжиднинг тамал тошини қўйди

Индонезия президенти Жоко Видодо чоршанба куни мамлакатнинг янги пойтахти - Нусантара шаҳри илк масжиднинг тамал тошини қўйди, дея хабар бермоқда Arab News.

“Масжиднинг қурилиш қиймати 62 миллион долларни ташкил этади. Бу катта масжид бўлади. Умид қиламанки, у Индонезия маданиятининг хилма-хиллигини ҳамда иймонимиз ва Аллоҳга бўлган қўрқувимизни оширишга ёрдам беради. Ушбу масжид Индонезия рамзига айланишини истайман”, — деди давлат раҳбари.

Масжид диний мажмуанинг бир қисми бўлиб, унда черков, буддист ва ҳинду ибодатхоналари ҳам бўлади.

Президент масжиддан ташқари бўлажак пойтахтда почта бўлимлари тармоғи ва RRI давлат радиокомпанияси учун студия қурилишини ҳам бошлаб берди.

Ҳукумат пойтахтни гавжум Жакартадан Борнео оролига кўчиришни режалаштирмоқда. Лойиҳани 2045 йилгача якунлаш режалаштирилган. Янги шаҳарни қуриш қиймати тахминан 32 миллиард долларга баҳоланмоқда. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.