Американинг Global Traveler журнали томонидан Истанбул аэропорти “Дунёнинг энг яхши аэропорти” деб топилди. Туркия шаҳрининг ҳаво бандаргоҳи Европадаги энг яхши аэропорт сифатида ҳам тан олинди.

Янги Истанбул аэропорти, шунингдек, "Озиқ-овқат ва ичимликлар учун энг яхши аэропорт", "Энг яхши аэропорт хариди" ва "Эвропадаги энг яхши божсиз савдо тажрибасини таклиф қилувчи аэропорт" мукофотларига сазовор бўлди.

Журналнинг ойлик 500 мингга яқин ўқувчилари йил давомида ўзлари олган саёҳат хизматлари, меҳмонхоналар, авиакомпаниялар ва круиз саёҳатларини ҳаётий тажрибалари асосида баҳолаган, дейилади нашр баёнотида.

Сўров натижаларига кўра, Global Traveler журналининг ўртача ўқувчиси йилига 18 та ички рейсни амалга оширади, уларнинг 96 фоизи мунтазам равишда чет элга саёҳат қилади ва 80 фоиздан ортиғи йилига эса ўртача 80 кундан ортиқ 4 ва 5 юлдузли меҳмонхоналарда қолади.

"Global Traveler журнали ўқувчилари томонидан бир эмас, бешта номинацияда эътироф этилишимиз соҳамиздаги юксак ютуқ ҳамда аэропортимиздаги ҳар бир ходимнинг фидойилиги, меҳнатсеварлиги ва мукаммаллигидан далолат эканини тушунамиз", - деди Истанбул аэропортининг коммуникациялар бўйича директори Гўкхан Шенгул.

 

 

Мавзуга алоқадор