12.01.2024 15:18

Аясофя масжидига кириш пулли бўлди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган тарихий Аясофя жомеъ масжидига кириш 15 январдан бошлаб чет эллик сайёҳлар учун пулли бўлди. Аясофяга кириш тўлови киши бошига 25 евро этиб белгиланди.

“Ибодат қилиш учун келган Туркия Республикаси фуқаролари ибодат майдонига бепул киришда давом этадилар, галерея қаватига ташриф буюриш учун келган сайёҳлар эса кириш жойидан чипта сотиб олиб, галерея қаватига кирадилар”, - дейилади Маданият ва туризм вазирлигининг 11 январдаги қарорида.

Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой ўтган йилнинг октябрь ойида Аясофя масжидини зиёрат қиладиган хорижлик сайёҳлардан тўлов ундирилишини маълум қилганди.

Вазир Эрсой ўз баёнотида, Аясофяни зиёрат қилган хорижлик сайёҳлардан 2024 йил 15 январдан бошлаб чипта тўлови олинишига эътибор қаратиб, "Турк фуқароларимизнинг ибодат мақсадида ташриф буюришлари аввалгидек бепул бўлади. Бу амалиёт дунёнинг кўплаб мамлакатларида ҳам мавжуд”, деган эди. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.