14.07.2025 11:17
61

"Исроил" жосуслари Исломни ўрганади

7 октябрдаги муваффақиятсизликдан сўнг "Исроил" ҳарбий разведкаси раҳбарияти ходимлар учун мажбурий исломшунослик ва араб тилини ўқитишни жорий этишга қарор қилди. Келгуси ўқув йилидан бошлаб барча сионист жосуслари Ислом динидан сабоқ олади, ярми араб тилини ҳам ўрганади. Бундан ташқари, Ямандаги воқеаларни ҳисобга олган ҳолда, разведка ходимларига Яман ва Ироқ шеваларида қўшимча тренинглар ўтказилади.

Мақсад – разведка ходимларининг бир неча йил ичида араб тилини мукаммал билиши ва Ислом динини чуқур ўрганишни таъминлаш. Қолаверса, яҳудий давлати ҳукумати 6 йил аввал маблағ етишмаслиги сабабли ёпилган бўлимни қайта очмоқда. У Яқин Шарқ бўйича бўлажак мутахассисларни тайёрлаш учун юқори синф ўқувчиларини танлашга масъул бўлади.

Исроил разведкаси 7 октябрдаги муваффақиятсизликни душман тилини етарли даражада билмаслик ва унинг диний мотивларини етарлича баҳоламаслик билан бевосита боғламоқда. Шу боис душман тили, дини ва маданиятини ўрганиш сионистлар учун муҳим ҳисобланмоқда.

Бунга жавобан ҲАМАС иброний тилида сўзлашувчи ходимларини ҳам тайёрлаяпти. Масалан, Фаластин озодлик ҳаракатининг марҳум раҳбари Яҳё Синвар Исроил қамоқхоналарида яҳудийларнинг тилини ўрганганди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.