31.01.2025 12:23
533

Исроил тез орада Ғазодаги ҳарбий ҳаракатларини бошлайди – Смотрич


Босқинчи исроил тез орада Ғазодаги ҳарбий ҳаракатларини бошлайди. Бу ҳақда террор давлатининг молия вазири Безалел Смотрич айтиб ўтди. 

«Ишончим комилки, исроил март ойида асирлар алмашинувининг биринчи босқичи тугаганидан кейин жанговар ҳаракатларни қайта бошлайди», деган у.

Унинг таъкидлашича, Трамп Исроилнинг урушга қайтишига халақит бермоқчи эмас. Аксинча, АҚШнинг янги ҳукумати сионистларга Фаластинда ўзлари хоҳлаганича ҳаракатланишларини таъминлаши мумкин.

Маълумот учун, жорий йилнинг 19 январ куни Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш режими кучга кирганди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.