03.02.2025 06:30

Исроил разведкаси Кипр аэропортларига жойлаштирилмоқда

Кипр ҳукумати Исроилнинг Моссад ва Шин Бет разведка агентларини Пафос ва Ларнака аэропортларига жойлаштириш ҳақидаги талабини қабул қилди. Бу ҳақда Кипр матбуоти хабар тарқатди.

Бу қарор Пафос аэропортида теракт содир этиш хавфи ҳақидаги хабарлардан сўнг қабул қилинган. Шу сабабли, барча авиақатновлар Ларнака аэропортига йўналтирилган.

Кипрда яшовчи Исроил фуқаролари ҳам террор хавфи юқорилиги сабабли эҳтиёт чораларини кўришга чақирилган.

Кипр маъмурияти Исроил талабига биноан аэропортларда хавфсизлик чораларини кучайтиришга қарор қилган. Моссад ва Шин Бет агентлари аэропортларда ва улар атрофида кузатув ишларини бошлаган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.