20.02.2024 13:34

Исроил иқтисодиёти уруш бошланганидан бери қарийб 20 фоизга қисқарди

Ғазо секторида фаластинликларга қарши геноцид бошланган 2023 йилнинг тўртинчи чорагида Исроил ЯИМ ҳажми 19,4 фоизга қисқарди, бу иқтисодчилар прогноз қилганидан ҳам ёмонроқ, дея хабар бермоқда TRT.

Исроил банки можаро 2025 йил охиригача Исроилга тахминан 70 миллиард долларга тушишини башорат қилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, 2023 йилнинг сўнгги чорагида истеъмол харажатлари 26,9 фоизга, хўжалик капитали қўйилмалари 67,8 фоизга, экспорт 18,3 фоизга, импорт 42 фоизга камайган. Шу билан бирга, давлат харажатлари, асосан, ҳарбий харажатлар ва зарар кўрган компанияларга товон тўлаш ҳисобига 88,1 фоизга ошган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Moody's уруш натижасида сиёсий хавфлар кучайгани ва давлат молияси ёмонлашгани туфайли Исроилнинг кредит рейтингини пасайтирган эди.

 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.