04.03.2024 02:28
Исроил гуманитар ёрдам ортилган юк машиналарининг Ғазога киришига рухсат берди
Исроил ҳукумати Ғазо секторига гуманитар ёрдам олиб кетаётган 277 юк машинасига рухсат берди.
Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Исроил
ҳукуматининг Фаластин ҳудудларидаги фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (COGAT)
хабар берди.
Маълумотларга кўра, 3 март куни Ғазога жами 277 та юк
машинаси гуманитар ёрдам етказилган.
Қайд этилишича, Исроил ҳукумати “Ғазо секторига
инсонпарварлик ёрдами ҳажмини чекламайди”.
Аввалроқ
Американинг учта С-130 самолёти орқали АҚШ илк бор Ғазо шимолига 38 мингдан
ортиқ порцияда озиқ-овқатларни парашютлар ёрдамида ташлагани хабар қилинган
эди (видео). Мазкур ҳудудда, БМТ маълумотларига кўра, 576 мингдан ортиқ инсон очлик
гирдобида яшамоқда.