23.01.2024 12:16

Исроил армияси кеча Ғазода 21 аскари йўқ қилинганини тан олди

Исроил босқинчи армияси вакили контр-адмирал Даниел Хагарий кеча Ғазо сектори марказида, чегарадаги Киссуфим аҳоли пункти яқинида 21 босқинчининг ўлганини маълум қилди, дея хабар бермоқда Al Jazeera.

“Бир неча аскаримиз жойлашган бинолардан учтаси қулаши, иккитаси ракета ўқлари билан урилгани, учинчиси эса буби тузоғига тушиб қолгант натижасида ўлдирилган ва яраланган”, - деган Исроил армияси вакили.

Қайд этилишича, Хон-Юнисда иккита бино ва туннель портлаши натижасида 24 нафар босқинчи йўқ қилинган. Шунингдек, Ал-Қассам бригадаси ишғолчи самолёт ўзларига тегишли танкни бомбардимон қилгани, оқибатда унинг ичида бўлганларнинг барчаси ҳалок бўлганини маълум қилди.

Умуман олганда, сўнгги вақтларда Исроил армияси Ғазо секторида катта йўқотишларга учрамоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, Исроил Қатар ва Миср воситачилари орқали Хамасга кўп босқичли келишув доирасида ҳарбий ҳаракатларни икки ойга тўхтатиб туриш таклифини етказган.

 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.