16.06.2025 10:54
124

исроил ҳарбий объектлари аҳоли гавжум ҳудудларда жойлаштирилган – Haaretz

исроилнинг разведка ва ҳарбий қароргоҳлари Тель-Авивдаги фуқаролар яшайдиган ҳудудларнинг ўртасига жойлаштирилган. Бу ҳақда Haaretz нашрида эълон қилинган мақолада сўз боради.

Қайд этилишича, исроил мудофаа вазирлиги ва бош штабининг Тель-Авив шаҳри марказида жойлашгани аҳоли учун жиддий хавф туғдиради. исроил режимининг Ғазода қўллаётган мезонларини инобатга олсак, бу ердаги барча одамлар "тирик қалқон" ва "қонуний нишон" ҳисобланади. 

Ҳуқуқшунос профессор Йорам Динстейннинг таъкидлашича, мудофаа вазирлиги ҳарбий объект ҳисобланади ва назарий жиҳатдан, у қонуний нишон сифатида ҳужумга учраши мумкин.

Бош штаб жойлашган Кирия мажмуаси эса бундан ҳам очиқроқ нишон саналади. Яҳудий давлати экспертлари бундай объектларни шаҳар ташқарисига кўчиришни таклиф қилишмоқда.

Шу сабабли, аҳоли зич жойлашган шаҳар марказидаги ҳарбий биноларнинг ҳужумга учраши орқали тинч аҳоли катта зарар кўриши мумкин.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.