Исмоил Ҳания ҳалок бўлгани айтилаётган меҳмон уйи тасвирлари пайдо бўлди
Тармоқларда ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания ҳалок бўлгани айтилаётган бинонинг илк суратлари пайдо бўлди. Тахминларга кўра, фақат Ҳания ва унинг қўриқлаш хизмати бошлиғи жойлашган қават шикастланган.
Бино Саадобод
саройига туташ бўлиб, Теҳрон шимолидаги Эрон президентининг расмий қароргоҳи
яқинида жойлашган.
“Бундай мақсадли ҳужумни ички разведкасиз амалга ошириш мумкин эмас. Агар бу тасвир ҳақиқатан ҳам воқеа жойидан бўлса, зарба FPV учувчисиз учоғи ёки SPIKE NLOS ATGM томонидан тоғли ҳудуддан амалга оширилган бўлиши мумкин”, дейилади хабарда.
Эслатиб
ўтамиз, ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳанияга Эрон президенти Масъуд Пезешкияннинг
иннагуарация маросимида иштирок этиш учун Теҳронга борганида суиқасд уюштирилди. У ва бир тан соқчиси ҳалок
бўлди.