31.07.2024 06:47

ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания Теҳронда ўлдирилди

ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания Теҳронда ўлдирилди. Бу ҳақда Эроннинг Mehr ахборот агентлиги маълум қилди.

ОАВ маълумотларига кўра, сиёсатчи ва унинг бир тан соқчиси Теҳрондаги қароргоҳига уюштирилган ҳужум натижасида ҳаётдан кўз юмган.

Исмолий Ҳания Теҳронга Эроннинг янги сайланган президенти Масъуд Пезешкияннинг иннагугурация маросимида иштирок этиш учун борган эди.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.