Ироқ ЖСТга аъзо бўлиш талабларини бажарди
Ироқ савдо вазири Атр ал-Ғурарий Ироқ иқтисодий ислоҳотларни якунлаб, сармоявий муҳит яхшиланганидан кейин Жаҳон Савдо Ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш учун зарур шартларни бажарганини тасдиқлади.
Ал-Ғурарийнинг
таъкидлашича, Бағдод халқаро савдо тизимига интеграциялашув учун белгиланган
муддатларга мувофиқ товар ва хизматлар билан боғлиқ масалаларни якунлаган.
“Ироқ
ҳукумати 2004 йилда ЖСТга аъзо бўлиш учун ариза берганидан сўнг, ташкилотга
аъзо бўлиш истагини билдирди. “Ироқ жаҳон иқтисодиётида асосий ўринни эгаллаши
учун кўп томонлама халқаро савдо тизимига аъзо бўлиши керак”, - деди у.
Ироқ расмийсининг қўшимча қилишича, Ироқ ҳамкорлик учун янги
имкониятлар яратиш учун бутун дунё бўйлаб савдо-иқтисодий алоқаларини
кенгайтиришга интилмоқда.
ЖСТнинг
бугунги кунда 164 аъзоси мавжуд.