Юқори ҳарорат 50 минг европаликнинг ўлимига сабаб бўлди
Ўтган йили углеродли ифлосланиш туфайли ҳаво ҳароратининг рекорд даражада кўтарилиши Европада 50 минг кишининг ўлимига сабаб бўлди. Айни пайтда қитъа дунёнинг бошқа қисмларига қараганда тезроқ исимоқда, дейилади Nature Medicine журналида эълон қилинган ISGlobal тадқиқотида.
2023
йилда жазирама билан боғлиқ ўлимлар Грецияда энг юқори даражага етган – ҳар миллион
кишига 393 та ўлим, Италияда бу кўрсаткич 209 та, Испанияда 175 тани ташкил
этган.
Шифокорлар
жазирамани "сассиз қотил" деб аташади, чунки у кўпчилик ўйлаганидан
кўра кўпроқ умрларга зомин бўлмоқда. Одамлар сўнгги йигирма йил ичида ҳарорат
кўтарилишига мослашмаганида, 2023 йилда ўлим даражаси 80 фоизга юқори бўлар
эди, деди ISGlobal атроф-муҳит эпидемиологи Элиса Галло.
"Аммо
иссиқлик билан боғлиқ ўлимлар сони ҳали ҳам жуда кўп, - дея огоҳлантирди
эксперт. - Европа глобал ўртача кўрсаткичдан икки баравар тез исинмоқда - биз
эришган ютуқларимиз билан тўхтаб қололмаймиз".
Ҳисоботда айтилишича, одамлар қазиб олинадиган ёқилғиларни
ёқиб, табиатни йўқ қилгани – атмосферани иссиқхона газлари вазифасини бажарувчи
ва сайёрани иситувчи газлар билан тўлдириши натижасида иссиқлик тўлқинлари
янада кучлироқ, узоқроқ ва тез-тез учрайди.
Дунё миқёсида 2023 йил рекорд даражадаги энг иссиқ йил
бўлди, олимлар 2024 йил ҳам янги
“марра”лар забт этилишини кутишмоқда.
Тадқиқотчилар Европанинг Британия, Норвегия ва Швейцария каби салқин
мамлакатларида ҳам ноқулай
иссиқ кунлар сони нисбатан
кўпайганини аниқлашди.
Аммо ўлимнинг мутлақ сони ҳали ҳам иссиқ ҳаво кўпроқ кузатиладиган, жазирама
ҳарорат кўпроқ таъсир қиладиган жанубий Европада энг юқори бўлмоқда.
Тадқиқот натижалари Афина атрофидаги ўрмон ёнғинлари
ўрмонларни вайрон қилган бир пайтда эълон қилинди. Бу вақтда Франция мамлакатнинг катта ҳудудларида ҳаво
ҳарорати юқори бўлиши ҳақида огоҳлантиришлар эълон қилди, Британия эса йилнинг
энг иссиқ кунини кутмоқда.