15.05.2024 10:05

Индонезияда гиёҳванд моддалар тайёрлаган Украина ва Россия фуқаролари отилади

Балида бир россиялик ва икки украиналик гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш ва тарқатиш билан шуғуллангани учун қўлга олинди. Энди улар қатл этилиши мумкин.

Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, май ойи бошида бир неча гиёҳванд моддалар сотувчиси (улар орасида икки украиналик ака-ука, Россия ва Индонезия фуқароси ҳам бўлган) қўлга олинган. Уларнинг барчаси маҳаллий наркобаронда ишлаган.

Тергов маълумотларига кўра, йигитлар аниқ белгиланган вазифаларни бажаришган: украиналиклар гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқариш билан шуғулланган, Россия фуқароси тарқатиш учун жавобгар, индонезиялик воситачи ва наркобарон ҳисобининг эгаси бўлган.

Шунингдек, йигитлар 2023 йил сентябрида Санггу шаҳридаги виллада ўзларининг дори лабораториясини ташкил қилган. Тинтувлар чоғида у ердан дори ишлаб чиқариш ускуналари ҳамда барча зарур кимёвий моддалар топилган. Уйда зарур шамоллатиш ва махсус "бункер хонаси" ташкил этилган.

Бундан ташқари, тинтув чоғида 10 килограмм марихуана, 6 килограмм метамфетамин ва ярим килограмм мефедрон, гашиш ва кокаин топилган.

Йигитлар гиёҳванд моддаларни Интернет орқали пиширишни ўрганганликларини тан олишди ва уларни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ҳамма нарсани Хитой ва Руминиядан буюртма қилишди. Улар гиёҳванд моддаларни телеграм ва бошқа ижтимоий тармоқлар орқали тарқатишган.

Гумонланувчиларга нисбатан бир неча жиноий иш очилган. Энди улар узоқ муддатли қамоқ жазоси ёки ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.