Гудермесдаги махсус кучлар университетига учувчисиз учоқ ҳужуми муассаса фаолиятига таъсир қилмади – у одатдагидек ишламоқда, дея маълум қилди Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг Телеграм-каналида.

Чеченистон раҳбарининг сўзларига кўра, зарбалар университет ҳудудида жойлашган бўш турган бинога берилган. Ҳодисадан ҳеч ким жабрланмаган.

Қодировнинг қўшимча қилишича, ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, бундан мақсад ҳужумга алоқадор барча шахсларни аниқлашдан иборат. Айни пайтда, “База” Телеграм-канали Гудермесдаги ҳужумга учраган бинонинг ёнаётган томини акс эттирувчи кадрларни жойлаштирди.

Кузатувчиларнинг таъкидлашича, Чеченистон ҳудудига душман дронларининг жорий ҳужуми биринчи марта қайд этилган. Ёзда Шимолий Осетияга биринчи марта зарба берилган эди.

 

Мавзуга алоқадор