Германия II Жаҳон Урушидан буён илк бор қўшинларини хорижга жойлаштиради
Германия Иккинчи Жаҳон Урушидаги мағлубиятидан сўнг илк бор ўз қўшинларини чегараларидан ташқарига – Литвага жойлаштирадиган бўлди. Бу ҳақда Newsweek хабар бермоқда.
Куни кеча Литва
мудофаа вазири германиялик ҳамкасби Борис Писториус билан учрашиб, Болтиқбўйи
мамлакати ҳудудига ҳарбий кучларни жойлаштириш бўйича “Йўл харитаси” ҳаракат
режасини келишиб олди.
Ушбу “Йўл
харитаси” доирасида Литванинг Каунас ва Вильнюс шаҳарларига 4800 нафар атрофида
немис аскарлари жойлаштирилади. Қўшинларни жойлаштириш 2024 йилдан бошланади ва
катта қисми 2025-26 йилларда ўз дислокацияларини эгаллайди. 2027 йилдан эса тўлиқ
жанговар шай ҳолатга келтирилади.
Дастурнинг
икки жиҳати эътиборга молик. Биринчиси - Литва барча зарур фуқаролик ва ҳарбий
инфратузилма билан таъминлайди. Иккинчиси - ҳарбий хизматчилар ўз оилалари
билан ҳаракат қилишади.