29.12.2023 11:55

Германия Россиянинг 4,1 млрд евролик активларини музлатиб қўйди

Декабрь ойи бошида Германия Европа Иттифоқи санкциялари режими доирасида Россиянинг тахминан 4,1 млрд евролик активларини музлатиб қўйди. Бу ҳақда Германия молия вазирлиги вакили маълум қилди, дея хабар берди Anadolu.

"Бу музлатилган активлар жисмоний шахсларнинг иқтисодий ресурслари, шунингдек, Россия Марказий банкининг санкцияларга дучор бўлган барча активларини ўз ичига олади", - дейилади хабарда.

Аввалроқ Германия Бош прокуратураси Россиянинг Франкфуртдаги банкларидан бирининг 720 млн евролик активларини мусодара қилиш бўйича судга сўров юборган эди.

РФ Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова ушбу масалани шарҳлар экан, Россияга тегишли хорижий банклардаги активларини музлатиш ноқонуний эканини ва уни очиқдан-очиқ ўғирлик деб ҳисоблаш мумкинлигини таъкидлади.

Шунингдек,Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков: "буни бошлашга ҳаракат қилаётганлар ва амалга оширувчилар Россия Федерацияси уларни ҳеч қачон ўз ҳолига қўймаслигини тушунишлари керак", - деган эди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.