Ғазода гуманитар ёрдам кутаётган 560 киши Исроил ҳужумлари қурбонига айланди
Исроил армиясининг Ғазо сектори шимолида навбатда турган гуманитар ёрдам олиш учун кутаётган фаластинликларга бугунгача уюштирган зарбалари натижасида жами 560 киши ҳалок бўлди, 1523 киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда Фаластин Қонунчилик кенгаши аъзоси Мустафо Баргути ижтимоий тармоқларда маълум қилди, дея хабарберди Anadolu.
Жумладан,
бир кун аввал Исроил армияси Ғазо шаҳридаги Қувайт чорраҳасида гуманитар ёрдам
юк машиналари келишини кутаётган фаластинликларга танк ва оғир қуроллардан ўт
очди. 19 киши отишма қурбони бўлди, яна 23 киши жароҳат олди.
19 март
куни Исроил ҳарбийлари Ғазо сектори марказидан шимолга қараб кетаётган юк
машиналари карвонига ҳамроҳлик қилаётган маҳаллий фаолларга ҳужум қилди.
12 март
куни эрталаб Исроил ҳарбийлари юк машиналари юк машиналари келишини кутаётган
фаластинликларга қарата ўққа тутилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, 20 дан
ортиқ киши жароҳатланди.
29
февраль куни ҳам худди шундай ҳодиса оқибатида 118 фаластинлик ҳалок бўлган,
яна 760 нафари яраланган эди.