04.03.2024 10:00

Исроил Ғазода гуманитар ёрдам юк машинасига зарба берди, 9 киши ҳалок бўлди

Исроил ҳарбийлари ишғол остидаги Ғазо сектори марказидаги Дайр-Балаҳ шаҳрида инсонпарварлик ёрдамини олиб кетаётган машинага уюштирган зарбаси натижасида 9 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди.

Аввалроқ Исроил армияси 29 февраль куни эрталаб Ғазо шаҳри жанубида Ғазо секторини шимолдан жанубга боғлайдиган Рашид кўчасидаги Наблуси чорраҳасида гуманитар ёрдам кутаётган фаластинликларни бомбардимон қилган ва ўққа тутган эди.

Исроилнинг гуманитар ёрдам кутаётган фаластинликларга ҳужуми оқибатида 118 киши ҳалок бўлди, 760 киши яраланди.

Бутун дунё ҳамжамияти томонидан мазкур ҳужум кескин қораланганига қарамасдан, Исроил ўз уруш жиноятларини давом эттирмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.