27.06.2025 07:30
170

Фриман: "Исроил"нинг навбатдаги нишони – Туркия"

Яқин Шарқда кескинлашиб бораётган вазият ва "Исроил"нинг Эронга ҳужумлари ортидан сиёсий доираларда Тель-Авивнинг кейинги қадамлари ҳақида фаол муҳокамалар бошланди. АҚШнинг собиқ дипломати ва элчиси Чарльз Фриман томонидан билдирилган баёнотлар эса жиддий муҳокамаларга сабаб бўлди: Фриман исроилнинг навбатдаги нишони Туркия бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

Чарльз Фриманнинг айтишича, "Исроил" минтақада тўлиқ ҳукмронликка эришиш мақсадида аввалдан ишлаб чиқилган стратегик режа асосида ҳаракатланмоқда.

Америкалик генерал Уэсли Кларк ўз баёнотларида бежизга "Исроил" беш йил ичида етти давлатни йўқ қилишни режалаштиргани"ни тилга олмаган.

Фриманнинг айтишича, бугун "Исроил"даги сиёсий доираларда ҳужумлар Эрон билан тугамаслиги, балки Туркияга йўналиши ҳақида фикрлар кўпаймоқда.

"Эронга уюштирилган ҳужум аслида "репетиция" эди. Аввалдан асл нишон – Туркия бўлган. Сионистлар Туркияни йўлдан олиб ташлашмаса, олдинга силжий олмасликларини яхши билишади", деган Фриман.

Собиқ дипломатнинг таъкидлашича, Исроил ўз ҳаракатларида икки муҳим омилга таянади: Ғарбнинг тўлиқ қўллаб-қувватлаши ва халқаро ҳуқуқни бузгани учун жазоланмаслик ваколати.

"Бугунги кунда "Исроил" – дунёдаги энг шафқатсиз, ахлоқсиз ва халқаро нормаларга тупурган давлатдир", дейди у, "Энг ёвуз" унвонига сионистлардан бошқа ҳеч қайси давлат даъвогар бўлолмайди".

Фриман "Исроил"нинг кенгайиш сиёсатини тўхтатиш учун минтақавий бирлик зарурлигини таъкидлади. Унинг фикрича, агар "Исроил" вақтида тўхтатилмаса, бутун минтақа катта хавф билан юзлашади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.