03.09.2025 11:25
144

Франция суди Башар Асадни ҳибсга олишга ордер берди

Франция суди Сурия собиқ президенти Башар Асад ва унинг атрофидаги собиқ олти нафар юқори мартабали шахсни ҳибсга олиш учун халқаро ордерлар берди. 

France24 хабар беришича, бу 2012 йил февралида Суриянинг Ҳумус шаҳри бомбардимон қилиниши бўйича олиб борилаётган тергов билан боғлиқ. Мазкур ҳужумда 56 ёшли америкалик журналист Мери Колвин (The Sunday Times) ва 28 ёшли француз фотографи Реми Ошлик ҳалок бўлган. Франция ҳукумати буни инсониятга қарши жиноят сифатида баҳоламоқда.

Башар Асаддан ташқари ордерлар унинг укаси – 4-зирҳли дивизияни бошқарган Маҳер Асад, собиқ разведка раҳбари Али Мамлюк ва армия бош штабининг собиқ бошлиғи Али Аюбга ҳам берилган. Башар Асад 2000-йилда отаси Ҳафиз Асад вафотидан кейин ҳокимият тепасига келган эди. У 2024-йил декабрида ҳокимиятдан ағдарилган, оиласи билан мамлакатни тарк этиб, Россияда бошпана олган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.