11.07.2024 18:04
ФҚБ америкаликларни "Крокус"даги каби қўпорувчилик ҳаракатидан огоҳлантирди
Федерал қидирув бюроси раҳбари Кристофер Рей америкаликларни АҚШ ҳудудида Москва яқинидаги "Крокус Сити холл"га уюштирилган ҳужумга ўхшаш теракт содир этилиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди.
Унинг сўзларига кўра, “хорижий террористик ташкилотлар”нинг тегишли чақириқлари Қўшма Штатларда кенг кўламли теракт содир этиш хавфи борлигидан далолат беради.
Шу билан бирга, ФҚБ раҳбари яна бир бор Вашингтоннинг "Крокус"даги теракт ортида ИШИД тургани ҳақидаги тахминини тилга олди.
Ўз навбатида, Россия махсус хизматлари РФдаги миллатлараро бирдамликни бузишга уринаётган Украина, Британия ва АҚШни "Крокус"даги терактда алоқадор деб ҳисобламоқда.