10.06.2025 11:09
181

Эрон: "исроил ядровий дастурига оид минглаб махфий ҳужжатларни қўлга киритдик"

Эрон ахборот ва миллий хавфсизлик вазири Исмоил Хатиб мамлакат тарихидаги энг йирик махфий операциялардан бири амалга оширилганини маълум қилди. Бу амалиёт натижасида исроил ядровий дастурига оид минглаб махфий ҳужжатлар қўлга киритилган.

Олинган маълумотлар орасида Димонадаги ядровий марказ ҳақидаги маълумотлар, АҚШ ва Европадаги ҳамкорлик схемалари, шунингдек фото ва видеоматериаллар бор.

Таҳлилчиларга кўра, бу ҳужжатлар исроил фуқаролари – Рой Мизрахи ва Альмог Атиас томонидан етказилган бўлиши мумкин. Улар Эрон томонидан ёллангани ва махфий маълумотларни ижтимоий тармоқ орқали етказиб келгани айтилмоқда. Иккаласи ҳам 2025 йилнинг май ойида исроилда жосуслик айблови билан қўлга олинган.

Сионист ҳукумати бу хабар юзасидан ҳозирча расмий баёнот бермаган. Халқаро кузатувчилар бу воқеа минтақадаги мавжуд кескинликни янада кучайтиради, деган фикрда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.