03.12.2024 07:55

Дональд Трамп: Яқин Шарқни дўзахга айлантираман

Исроил геноцидини сўзсиз қўллаб-қувватлаётган Жо Байден бошқарувидан кейин янги президент этиб сайланган Дональд Трамп ҳам Ғазога нисбатан таҳдидли баёнотлар қилмоқда.

АҚШнинг янги президенти этиб сайланган Дональд Трамп сўнгги баёнотида "Агар 20 январь куни лавозимга киришгунимга қадар Ғазодаги гаровга олинганлар озод қилинмаса, Яқин Шарқ дўзахга айланади", деди.

"Яқин Шарқда шундай шафқатсизларча, ғайриинсоний ва бутун дунё иродасига қарши гаровга олинганлар ҳақида ҳамма гапирмоқда – лекин булар фақат сўз, ҳеч қандай ҳаракат йўқ! Бу ҲАҚИҚАТ эслатма бўлсин: 2025 йилнинг 20 январига қадар гаровга олинганлар озод қилинмаса, мен ғурур билан Америка Қўшма Штатлари президенти лавозимини эгаллаган кунга қадар, Яқин Шарқда ва инсониятга қарши бу ваҳшийлик ортида турганлар учун дўзах бўлади. Айбдорлар АҚШнинг узоқ ва мағрур тарихидаги аянчли тарзда жазоланади. ҲОЗИРОҚ ГАРОВГА ОЛИНГАНЛАРНИ ҚЎЙИБ ЮБОРИНГ!" - дея таҳдид қилди Трамп.

Дональд Трамп президентлик лавозимига ўтирмасидан туриб кетма-кет таҳдидларни ёғдирмоқда. Аввалроқ БРИКСга аъзо давлатлар долларга муқобил валютага ўтса, барча аъзо давлатларга АҚШ билан савдо алоқалари қийинлашиши, 100 фоизлик божлар солиниши билан таҳдид қилди.

Канадани эса миграцияни тўхтатмаса, АҚШнинг 51-штати бўлиши билан таҳдид қилди. .

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.