02.12.2024 08:27

Трамп БРИКСга таҳдид қилди

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп БРИКСга аъзо давлатлар долларга муқобил валюта яратишга ҳаракат қилса, уларга 100 фоизлик бож жорий этиш билан таҳдид қилди. 

Трампнинг сўзларига кўра, БРИКС давлатлари иттифоқнинг янги валютасини яратмасликка ва АҚШ долларидан бошқа валютани қўллаб-қувватламасликка ваъда беришлари керак. 

"Ёки улар 100 фоизлик тарифларга дуч келишади", деб таҳдид қилди америкалик сиёсатчи ва миллиардер ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида. 

Унинг қўшимча қилишича, доллар курсини туширишга уринаётган ҳар қандай БРИКС давлати АҚШ билан хайрлашган бўлади. 

Аввалроқ Қозондаги БРИКС саммитида Россия президенти Владимир Путин доллардан воз кечиш ёки унга қарши курашиш режаларини инкор этган, бироқ бирлашма Америка валютасига муқобил йўл излашга мажбур эканини, чунки ушбу мамлакатларга долларда савдо-сотиқ қилишга рухсат берилмаганини таъкидлаган эди.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.