02.07.2025 11:41
37

CNN: Эрон ядровий объектларида ишлар давом этмоқда

Сунъий йўлдошдан олинган сўнгги тасвирлар Эроннинг АҚШ томонидан бомбардимон қилинган Фордо ядровий бойитиш заводида ишлар давом этаётганини кўрсатмоқда. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Тасвирлар 30 июнь куни Maxar Technologies компанияси томонидан тақдим этилган. Унга кўра, ядровий объектдаги вентиляция шахталари ва ҳаво ҳужумлари оқибатида юзага келган чуқурлар атрофида ҳаракатлар давом этаётгани акс этган. Жумладан, экскаватор, кран ва бир нечта ходимлар кўринган, қўшимча транспорт воситалари қайд этилган.

Маълумот учун, Американинг B-2 бомбардимончи самолётлари июнь ойида Эроннинг Фордо ва Натанз ядровий объектларига ўндан ортиқ бункер бомбаларини ташлаганди. АҚШ сувости кемасидан учирилган Tomahawk ракеталари эса Эрон марказидаги Исфаҳон объектига зарба берганди. Massive Ordnance Penetrator бомбалари Фордодаги иккита вентиляция шахтасини нишонга олганди. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.