05.06.2025 16:38
164

Босқинчи исроил фаластинлик маҳбусларни ўлдирмоқда – ҲАМАС

Фаластиннинг ҲАМАС қаршилик ҳаракати босқинчи исроил кучлари ҳибсдаги фаластинликларни ҳам аста-секин ўлдириб юбораётганини маълум қилди. 

Ҳаракатга кўра, маҳбуслар ишғол режимининг мислсиз қийноқларига солинмоқда ҳамда сионистлар томонидан қатл этиляпти.

"Биз маҳкумларимиз дучор бўлаётган садизм ҳақида огоҳлантирамиз", дейилади ҳаракат баёнотида. 

"Шунга қарамай, уларнинг иродаси синмаган. Азоб қанча давом этмасин, ватандошларимизнинг озодликка бўлган ишончи сақланиб қолади".

ҲАМАС ҳаракати ушбу баёноти орқали барча халқаро гуманитар ташкилотларни зудлик билан зулм остидаги маҳбусларни қутқаришга чақирди. Мусулмон давлатлари раҳбарларидан эса Фаластин халқини қўллаб-қувватлашини сўраган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.