22.05.2025 10:05
126
Босқинчи исроил* Эронга тўғридан-тўғри ҳужум қилиши мумкин
Босқинчи исроил ҳарбий ва разведка тузилмалари агар Теҳрон–Вашингтон музокаралари муваффақиятсизликка учрайдиган бўлса, Эрон ядровий иншоотларига ҳужум қилиш учун тайёргарлик кўряпти.
Axios'нинг ёзишича, яҳудий давлати мудофаа кучлари аллақачон Эрон ядровий инфратузилмасига зарба беришга қаратилган қатор машғулотларни ўтказган.
Нашрга кўра, исроил бош вазири Нетаняху АҚШ президентининг форслар билан олдинга силжимаётган музокаралардан ҳафсаласи пир бўлишини, шундан сўнг, у исроил операциясига рози бўлишидан умид қилмоқда.
Таҳлилчиларнинг фикрича, сионистларнинг эҳтимолий зарбаси бир ҳужум билан чекланиб қолмайди, балки бир неча кун давом этиши мумкин.
Маълумот учун, АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар жума куни Римда давом эттирилиши режалаштирилган.