Бомбаланаётган Ғазо: 239-куннинг асосий воқеалари
Босқинчилар Рафаҳ ва Байт Ханунга ҳужум қилишди. Кун давомида 60 киши ҳалок бўлди, 280 киши жароҳат олди. Уруш бошланганидан буён 36284 киши шаҳид бўлди.
▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар Наблусдаги Балат лагерига иккинчи кун бостириб кирди, 8 Фаластинлик яраланди. Босқинчилар лагерь инфратузилмасини вайрон қилган.
▪️Ҳизбуллоҳ Фаластин шимолидаги ишғол посёлкалари ва казармаларига ўнлаб Катюша ракеталарини учирди.
▪️АҚШ Президенти Байден: Исроил уч босқичли оташкесим таклифини тақдим этди.
▪️ҲАМАС ҳаракати “АҚШ президенти нутқида нималар борлигини” ижобий баҳолайди.
▪️Мустафо Баргути, Фаластин собиқ ахборот вазири: Байденнинг таклифи Исроилнинг Ғазодаги уруши муваффақиятсизликка учраганини тан олишдир.
▪️Ҳарбий экспертлар: ҲАМАСнинг учта баталони Жабалияни ҳимоя қилди. Босқинчилар ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишди.
▪️Ғазо фуқаролик мудофааси: Ишғол Жабалия лагеридаги уйларнинг кўпини, бозорларни ва инфратузилмани бутунлай вайрон қилди.
▪️Италия шаҳри мери шаҳар мерияси биносига Фаластин байроғини осиб қўйди. Колумбия университети талабалари лагерни қайта тиклашди. Бутун дунёда фаластинликларни қўллаб-қувватлаш учун минглаб намойишлар бўлиб ўтмоқда.