31.05.2024 13:30
Бомбаланаётган Ғазо: 238-куннинг асосий воқеалари
Босқинчилар Нусейрат, Бурейж ва Рафаҳ лагерларига ҳужум қилдилар. Кун давомида босқинчилар 5 марта қирғин қилишди, 53 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 36 224 фаластинлик шаҳид бўлди, 81 777 нафари яраланди.
▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар Шяфат, Рамаллаҳ ва Наблус лагерига бостириб киришмоқда. Наблусда қаршилик кучлари босқинчилар билан шиддатли жангга киришди.
▪️Ал-Қассам бригадалари Рафаҳда 8 нафар босқинчини йўқ қилди.
▪️Нусейрат лагерида босқинчилар хайрия ташкилотининг 3 нафар ходими бўлган машинани портлатиб юборишди. Ҳамма вафот этди.
▪️Ғазода еттита оммавий дафн этилган жой топилди. Шифа касалхонасининг ўзида учта оммавий кўмилган, шу жумладан 30 боши кесилган жасадлар аниқланган.
▪️20 кунлик қамалдан сўнг босқинчилар Ғазо шимолидаги барча ҳудудларни тарк этишди. Таль ал-Заатара, Байт Лаҳийя, Байт Ханйна ҳудудлари нацистлардан озод. Ғазо фуқаролик мудофааси вайроналар остидан шаҳидларнинг жасадларини олиб чиқмоқда.
▪️Тўртинчи кундирки, Парижда Фаластин тарафдорлари кенг кўламли норозилик намойишлари ўтказмоқда. Геометрик прогрессияда одамлар сони ортиб бормоқда. Одамлар: "Ғазо, Париж сен билан", "Исроил - қотил" деб ҳайқирмоқда.