02.09.2025 13:21
170
БААда дронлар курьерлар ўрнини эгалламоқда
Бирлашган Араб Амирликлари(БАА)да йирик супермаркетлар ва етказиб бериш хизматлари одам курьерлар ўрнига дронлардан фойдаланмоқчи.
Жумладан, Дубайда Lulu супермаркетлар тармоғи (озиқ-овқат, техника ва маиший буюмлар сотувчи) дронлар орқали етказиб бериш тизимини синашни бошлади. Бошқа савдо тармоқлари ҳам ўз маҳсулотларини етказиб беришда дронлардан фойдаланишни режалаштирмоқда, бироқ ҳали иш бошланмаган.
Шу билан бирга, дронларни тижорий тарзда ишлатиш учун Фуқаро авиацияси вазирлигидан рухсат олиниши керак.
Курьерлар ўрнига дронлардан фойдаланиш тезликни оширади: йўлларда тирбандлик бўлса ҳам, етказиб беришда муаммо бўлмайди. Шунингдек, харажатлар камаяди, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Keeta Drone (Хитой компанияси) – БААда дронларни узоқдан бошқариш учун махсус лицензия олган биринчи компания. Компания ҳозир Дубайда хизмат кўрсатяпти, етказиб бериш нархи — 9,5 дирҳам.