АҚШда Байденнинг ақлий ҳолатини текшириш тавсия қилинди
Жанубий Каролина сенатори Линдси Грем Жо Байден, шунингдек, Доналд Трамп ва бошқа сиёсатчилар учун жисмоний ва когнитив тестларни ўтказишга чақирди. Республикачи қонунчи барча бўлажак президентликка номзодлар, шунингдек, президент ўрнини эгаллаши мумкин бўлганлар учун бундай тестларни ўтказишни тавсия қилди.
“Бўлажак президентликка номзодларнинг барчаси умумий тиббий
кўрик доирасида неврологик текширувдан ўтиши керак. Келинг, Трампни текширамиз.
Келинг, Байденни текширамиз. Номзодларни
текшириб кўрайлик”, - деди
сенатор.
“Биз [президентликка] номзод бўладиган одамлар оғир шароитларда бош қўмондон бўлишга
қодирлигига ишонч
ҳосил қилишимиз керак”, - дея ўз фикрини давом эттирди
сиёсатчи.
Гремнинг
таклифи калифорниялик демократ Адам Шифф агар Байден ва Трамп тестлардан
ўтишса, "бахтли бўлишини" айтганидан кейин янграгани эътиборга молик.
"Очиғини айтганда, тест Доналд Трампнинг у ёки бу
турдаги жиддий хасталикка эга эканлигини кўрсатади", - дея киноя қилган эди Адам Шифф республикачининг
ҳам руҳий муаммолари
борлигини назарда тутиб.
АҚШ
президентини когнитив синовдан ўтказиш ҳақидаги гап-сўзлар 81 ёшли Байденнинг Дональд Трамп билан ўтказган
дебатидаги муваффақиятсизлиги билан боғлиқ. Сиёсатчи дебатдаги
муваффақиятсизлиги руҳий
бузилиш аломати эмас, балки шунчаки «эпизод» бўлганига ишонтиришга уринмоқда. Оқ уй раҳбари
жорий йилнинг ноябрь ойида бўлиб
ўтадиган сайловда демократлардан қайта сайланишга қодир номзод эканлигини исботламоқчи. Бироқ
Демократлар лагеридаги ҳамма ҳам бундай фикрда эмас: Вакиллар палатасининг 25 кишилик демократлар гуруҳи аллақачон
Байденни пойгадан чиқишга чақирган.
Грем, шунингдек, Байденнинг Демократик номзод сифатида
"ўрнини эгаллаши" мумкинлигини ва АҚШ вице-президенти Камала Харрис
энг аниқ танлов эканлигини тахмин қилди. "Агар у номзод бўлса, бу
ҳозиргидан бутунлай бошқача пойга бўлади", деди демократ.