07.02.2025 06:43

АҚШ Халқаро жиноий судга қарши санкциялар жорий қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Халқаро жиноий суд (ХЖС)га қарши санкциялар қўллаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу қарор ХЖСнинг Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазири Ёав Галлантни ҳибсга олиш ордери чиқаргани билан боғлиқ.

"Рим статути асосида ташкил этилган Халқаро жиноий суд Америка ва бизнинг яқин иттифоқчимиз Исроилга қарши ноқонуний ва асоссиз ҳаракатларни амалга оширмоқда", дейилади фармонда. 

Шу тариқа, АҚШ ва унинг иттифоқчилари ўз манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ХЖСнинг айрим қарорларига қарши санкциялар жорий қилмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.