14.02.2025 09:08

АҚШ Халқаро жиноий суд бош прокурори Карим Хонга қарши санкция жорий этди

АҚШ Халқаро жиноий суд (ХЖС) бош прокурори Карим Хонни санкциялар рўйхатига киритди. Карим Хон Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ва Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олиш учун ордер берилишида иштирок этган.

Карим Хон 2021 йилдан бери ХЖС бош прокурори лавозимида ишлаб келаётган британиялик юрист ҳисобланади. Санкциялар натижасида унинг активлари музлатилади ва АҚШга кириши тақиқланади.

Дональд Трамп ХЖСни «Америкага қарши ноқонуний ҳаракатлар қилиш» ҳамда Исроилга қарши асосланмаган ордерлар беришда айблади. Шунингдек, ХЖСга қарши молиявий ва виза чекловлари жорий қилинди.

Amnesty International ташкилоти бу қарорни «халқаро адолат тизимига ҳужум» деб баҳолади. Уларга кўра, бу Трампнинг Исроил ҳукумати томонидан содир этилаётган жиноятларни қўллаб-қувватлашини кўрсатади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.