08.07.2025 17:15
49
АҚШ ҲТШни террористик ташкилотлар рўйхатидан чиқарди
АҚШ 8 июль куни Суриянинг “Ҳайъат Таҳрир аш-Шом” (ҲТШ) гуруҳини хорижий террорчилик ташкилотлари рўйхатидан чиқаришини маълум қилди.
Гуруҳ Сурияда 54 йил ҳукмронлик қилган Асад режимини ағдариб ташлаган исёнчиларга бошчилик қилган. Унинг раҳбари Аҳмад Аш-Шаръ эса энди мамлакатнинг вақтинчалик президенти ҳисобланади. ҲТШ, шунингдек, “Ал-Нусра фронти” номи билан ҳам танилган. У 2016 йилда Аш-Шаръ алоқаларни узгунга қадар “Ал-Қоида”нинг Суриядаги филиали бўлган.
Маълумот учун, сўнгги ойларда Ғарб давлатлари оғир санкцияларга учраган Сурия билан муносабатларни тиклашга интилмоқда. Июнь ойи охирида АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатга қарши санкцияларини расман тугатиш тўғрисидаги фармонни имзолаганди.