20.06.2025 08:03
111
АҚШ талабалар учун визани қайта тиклади, фақат...
АҚШ Давлат департаменти талабаларга виза бериш жараёнини қайта тиклади. Ушбу жараён май ойида тўхтатилган эди. Фақат бундан кейин АҚШда ўқишни хоҳлаганлардан ўзлари фойдаланадиган ижтимоий тармоқларни кузатишга розилик талаб қилинади.
Associated Press агентлиги ёзишича, АҚШ талабгорларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаолиятини текшириб, уларда Америка Қўшма Штатларига, унинг ҳукумат тизими, маданияти, миллий қадриятлари ёки институтларига нисбатан тажовузкор муносабат мавжуд ёки йўқлигини аниқлайди.
Агар ариза берувчи ўз аккаунтларига кириш имконини бермаса, у ҳолда визани рад этиш эҳтимоли юқори бўлади. Давлат департаменти таъкидлашича, ҳар бир виза билан боғлиқ қарор — миллий хавфсизлик масаласидир. Виза олишни истаган ҳар бир киши АҚШга ташрифи фақат белгиланган мақсадлар учун эканини далиллар билан исботлаши лозим.