04.06.2025 11:21
71

АҚШ Суриядаги ҳарбий базаларини ёпади

АҚШ Сурияда мавжудлигини босқичма-босқич қисқартириб, у ерда фақат битта ҳарбий базасини қолдиради. 

АҚШнинг Анқарадаги элчиси Том Барракнинг маълум қилишича, Суриядаги саккиз ҳарбий базадан еттитаси, жумладан, шарқдаги Дейр аз-Зор вилоятидаги базалар ёпилади. Фаолият фақат шимоли-шарқдаги Ҳасака вилоятида давом этади. АҚШ ҳарбий техникаси ва аскарларини аллақачон бошқа жойга кўчиришни бошлаган.

Америка Суриядаги ҳарбийлари сонини ҳам қисқартиришни режалаштирган. Ҳозирда мамлакатда тахминан икки минг нафар америкалик аскар бор. Контингент қисқаришига ИШИДга қарши курашда сўнгги ўн йил ичида эришилган “сезиларли муваффақиятлар” сабаб қилиб кўрсатилган.

Маълумот учун, АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция 2014 йилда Сурияда ИШИДга қарши кураш бошлаганди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.