АҚШ Қатарни ҲАМАС етакчиларини чиқариб юборишга чақирди
АҚШ Қатарга агар гуруҳ Исроил билан сулҳ битимини рад этишда давом этса, ҲАМАС етакчиларини чиқариб юбориши кераклигини айтди. Бу ҳақда АҚШ расмийларига таяниб, The Washington Post нашри хабар берди.
Қайд этилишича, АҚШ Давлат котиби Блинкен бу ҳақда
апрель ойида қатарлик ҳамкасби ал-Танига айтган. Амирлик расмийлари ҲАМАСнинг сиёсий
раҳбариятига кетишга мажбур бўлган тақдирда захира режасини ишлаб чиқишни
маслаҳат беришган.
“Доҳада ҲАМАСга босим ўтказиш самарасиз. Муаммо шундаки, қарор қабул
қилувчилар Ғазода ва улар сиёсий идора қаерда эканлигига аҳамият бермайдилар”,
деди расмий.
Нашрнинг таъкидлашича, "ҲАМАСнинг Қатардаги ваколатхонаси АҚШ ва Исроил томонидан қўллаб-қувватланган келишувнинг бир қисми сифатида яратилган. 10 йилдан ортиқ вақт давомида Қатар Исроил билан келишилган ҳолда, ҲАМАС бошчилигидаги ҳукуматга ёрдам бериш учун Ғазога пул юборди.
ҲАМАС вакили агар ташкилот раҳбарлари Қатардан кўчиб ўтса, у ҳолда фақат Иорданияга боришини маълум қилди.