06.02.2025 17:40
411
АҚШ ортидан Исроил ҳам БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидан чиқди
Исроил расман БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидан чиқди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Гидеон Саар маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Кенгаш инсон ҳуқуқларини поймол қилувчи давлатларга ҳимоя бераётган бир пайтда, Исроилга қарши бир томонлама позицияни эгаллаб келмоқда.
HRC (Инсон ҳуқуқлари кенгаши) Исроилга нисбатан адолатсиз муносабатда бўлмоқда, дея таъкидлади Саар. Унинг сўзларига кўра, Кенгаш Исроилни қораловчи 100 дан ортиқ резолюция қабул қилган, бу эса Эрон, Куба, Шимолий Корея ва Венесуэлага қарши қабул қилинган резолюцияларнинг умумий сонидан ҳам кўп.
Исроил расмийлари БМТ Кенгашини антисемитизмни тарғиб қилишда айблади.
Исроилнинг бу қарори Дональд Трампнинг АҚШни БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидан чиқариш ҳақидаги фармонидан бир кун кейин қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ 2018 йилда ҳам, Трамп президентлиги даврида Инсон ҳуқуқлари кенгашидан чиққан эди.