27.06.2025 15:16
32

АҚШ Эронга ядровий қуролдан воз кечиши учун пул таклиф қилмоқчи

АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти Эрон уранни бойитиш ва ядровий бомба яратишдан воз кечса, унга 30 миллиард доллар миқдорида ёрдам пули ажратишни муҳокама қиляпти. 

CNN'нинг хабар беришича, ушбу маблағлар Эроннинг тинч ядровий дастурини ривожлантириш учун мўлжалланган бўлиб, пуллар АҚШ ҳисобидан эмас, балки араб давлатларидан келади.

Трамп маъмурияти фақат миллиардлаб долларлик инвестициялар билан чекланиб қолмай, Эронга нисбатан қўлланилган айрим санкцияларни ҳам бекор қилиши мумкин. 

Олдинроқ, Эрон президенти Масъуд Пезешкиён мисрлик мавқедоши Абдулфаттоҳ ас-Сисининг худди шундай таклифига жавобан, форс давлати ядровий ва ҳатто оддий қуроллардан ҳам воз кечишга тайёрлигини айтганди. Фақат бунинг учун АҚШ "Исроил"ни Эронга қўшиб бериши керак.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.