17.02.2025 17:20

АҚШ ёрдамида Эронга қарши ишни тугатамиз – Нетаньяху

Босқинчи давлатлар – исроил ва АҚШ Эроннинг ядровий интилишлари ва Яқин Шарқдаги “агрессив ҳаракатлари”га қарши турмоқчи. Бу ҳақда исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашувидан сўнг айтиб ўтди.

Гап шундаки, Рубио лавозимига киришганидан бери илк бор исроилга ташриф буюрди. Нетаньяхунинг айтишича, у билан бир қатор масалаларни муҳокама қилган, “уларнинг ҳеч бири Эрондан муҳимроқ бўлмаган”.

"Биз оятуллоҳларда ядро қуроли бўлмаслиги кераклиги ҳақида якдил қарорга келдик", деган исроил бош вазири.

Рубио эса Эрон минтақадаги “ҳар бир террорчи гуруҳ ортида” турганини, “бу ҳудудни ўз уйи деб биладиган миллионлаб одамлар учун тинчлик ва барқарорликка таҳдид солиши”ни таъкидлаган. Шу билан бирга, Нетаньяхунинг “президент Трамп бошчилигида“ Эронга қарши “ишни якунлашига” ишонч билдирган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.