20.05.2025 10:50
147
ҲАМАСнинг ҳануз Ғазода қолиши биз учун мағлубият – исроил собиқ мудофаа вазири
Босқинчи исроилнинг собиқ мудофаа вазири Йоав Галант Нетаняху билан сиёсий келишмовчиликлар сабаб ҳукуматни тарк этгач, сионистларнинг Ғазодаги ҳаракатларини кескин танқид қилди.
Унга кўра, уруш 591 кундан бери давом этаётганига қарамай, ҲАМАС ҳанузгача Ғазони назорат қилмоқда. Айни пайтда мамлакатни амалдаги ҳукуматдан қутқариш ҳаётий заруратга айланган. Галант ҳукуматни аниқ стратегияга эга бўлмасликда айблаган.
Галантнинг бу баёноти исроил Ғазога нисбатан босимни кучайтираётган, халқаро ҳамжамият эса очарчилик хавфи сабабли фаластинликларга ёрдам етказишни талаб қилаётган бир пайтда эълон қилинди. Сўнгги кунларда сионистларнинг Ғазога қарши кучайтирилган ҳарбий ҳаракатлари давомида 500 дан ортиқ киши ҳалок бўлган.
исроилнинг “Гидеон аравалари” номли операцияси доирасида сион-фашистлар ҳар куни юзлаб фаластинликларни ўлдирмоқда.