07.05.2024 10:00

ҲАМАС Ғазода ўт очишни тўхтатиш шартларини қабул қилди

ҲАМАС Ғазода тинчлик ўрнатиш бўйича Миср ва Қатар томонидан илгари сурилган сулҳ шартларини қабул қилди. Келишув 42 кун давом этадиган 3 босқични ўз ичига олади. Исроил эса Рафаҳга ҳужумни давом эттиришга қарор қилди.

▪️Таклиф Ғазо секторидан қўшинларни тўлиқ олиб чиқиш, кўчирилганларни қайтариш ва асирларни алмашишни ўз ичига олади.

▪️Таклифнинг биринчи босқичида ишғолчилар Ғазо сектори ичидаги чегарага туташ ҳудудларга чекинадилар.

▪️Биринчи босқичда кўчирилганларни қайтариш ва бир нечта маҳбусларни алмашиш киради.

▪️Иккинчи босқичда таклиф ҳарбий ва душманлик амалиётларини бутунлай тўхтатиш тўғрисида аниқ эълон қилишни ўз ичига олади.

▪️Биз воситачиларга ўт очишни тўлиқ тўхтатиш таклифи бўйича ўз позициямиз ҳақида маълум қилдик.

▪️Видеочилар бизга АҚШ президенти келишувнинг бажарилишини таъминлаш тарафдори эканлигини аниқ айтишди.

▪️Тўп ҳозир Исроил майдонида.

Туркия президенти Эрдўған ҳам ҲАМАСни сулҳ келишувига рози бўлганидан мамнунлигини билдирди. Шунингдек, Туркия раҳбари барча ғарб давлатини Исроил маъмуриятига босим ўтказишга чақирди.

Бироқ, Исроил жанговар вазирлар маҳкамаси, ҲАМАС Қатар ва Миср томонидан тақдим этилган "оташкесим таклифларини" маъқуллаганига қарамай, Ғазо секторидаги кўчирилган фаластинликлар бошпана топган Рафаҳга ҳужумларни давом эттиришга қарор қилди.

Исроил ҳарбий самолётлари ва артиллерияси Рафаҳ шаҳрининг шарқий қисмини тинимсиз бомбардимон қилмоқда.

Шунингдек, Исроил бош вазири баёнотида, Рафаҳга ҳужумларни давом эттириш ҳақидаги қарор “исроиллик асирларни озод қилиш ва уруш мақсадларига эришиш” экани, ҲАМАС  томонидан қабул қилинган таклиф Тель-Авив маъмуриятининг шартларидан узоқлиги айтилади. Шу билан бирга, Исроил маҳбусларни алмашиш келишувини муҳокама қилиш учун Қоҳирага делегация юборганини қўшимча қилган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.