12.05.2025 06:02
208
ҲАМАС АҚШ фуқаросини озод қилади
Босқинчи исроилнинг Ғазо секторига ҳужумлари давом этаркан, ҲАМАС АҚШ-исроил фуқароси Идан Александрни озод қилишини билдирди. Ҳозирча у қўйиб юбориладиган аниқ сана айтилмаган.
Муҳими шундаки, бу келишув тўғридан-тўғри Ҳамас ва АҚШ ўртасида имзоланган – исроил бу келишувда иштирок этмаган.
Фаластин қаршилик ҳаракати америкалик ҳарбий асир ва яна 10 нафар яҳудий маҳбусни озод қилиши эвазига 70 кунлик оташкесим эълон қилиниши мумкин.
Шу билан бирга чегаралар очилади, инсонпарварлик ёрдами Ғазога киришига рухсат этилади ва музокаралар давом эттирилади.
ҲАМАС, шунингдек, Қатар, Миср ва Туркияга сиёсий ва гуманитар ёрдами учун миннатдорлик билдирган.