Сиёсатчи бир кун аввал Президент сайловида номзод сифатида рўйхатдан ўтиш учун Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги сайлов штабига ташриф буюрди.

Аввалроқ, бўлажак сайловларда номзодлардан бири аёл киши бўлиши маълум бўлган эди.

Зоҳреҳ Элахиан, парламентнинг собиқ раиси Али Ларижоний, Марказий банкнинг собиқ раҳбари Абд-ол Носир Ҳеммати, Эрон олий раҳбарининг Миллий хавфсизлик олий кенгашидаги вакили Саид Жалилий ва Ислом инқилоби гвардияси корпусининг собиқ қўмондони (ИРГС, Эрон Қуролли Кучларининг элита бўлинмалари) генерал Сейид Воҳид Хагганян номзодлари кўрсатилиши кутилмоқда. 

Айни пайтда Теҳронда Россиядан делегация иштирокида Фаластин бўйича “Мазлум, аммо қаршилик кўрсатаётган Ғазо” номли халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.

Мавзуга алоқадор