06.10.2025 10:10
41
Ҳалабда Сурия армияси ва курд жангарилари ўртасида шиддатли тўқнашувлар юз бермоқда
Ҳалабнинг шарқий қисмида Сурия армияси бўлинмалари билан курдлар коалицияси – «Сурия демократик кучлари» (СДК) жангарилари ўртасида қонли тўқнашувлар давом этмоқда, деб хабар беради Sham TV. Томонлар ўзаро артиллерия ва ракета зарбаларини ҳам алмашмоқда. Ҳукумат қўшинлари Ҳалаб, Ракка ва Дайр-аз-Зор вилоятларида СДК назоратидаги ҳудудларга олиб борувчи қуруқлик йўлларини ёпиб қўйган. СДК эса Фурот дарёси орқали ўтиш йўлларини беркитган.
Гап шундаки, СДК ва Суриянинг ўтиш даври ҳукумати ўртасида олиб борилган музокаралар самарасиз якунланди. Музокаралардан мақсад курд қўшинларини Суриянинг мунтазам армияси таркибига қўшиш ва фуқаролик ҳамда ҳарбий объектларни Дамашқ назоратига топшириш эди. Аммо келишувга эришилмади.
Курд томони мамлакатнинг шимолий-шарқида мустақил бошқарув тизимига эга ҳудуд ташкил этилишини истамоқда.