12.02.2024 16:20

Аксарият америкаликлар Жо Байденни иккинчи муддатга “жуда қари” деб ҳисоблайди

АҚШда сайловчиларнинг 86 фоиздан ортиғи 81 ёшли президент Жо Байденни қайта сайланиш учун "жуда қари" деб ҳисоблайди. 9-10 февраль кунлари ABC News/Ipsos томонидан ўтказилган сўнгги сўровнома натижалари бунга гувоҳлик бермоқда.

Шу билан бирга, респондентларнинг 59 фоизи Байден ва АҚШнинг собиқ президенти Трампнинг ёшига танқидий ёндашади. Респондентларнинг 27 фоизи фақат Байден янги президентлик муддати учун жуда қари, деган фикрда. Мустақил сайловчилар орасида бу кўрсаткич Байден учун 91 фоиз, Трамп учун эса 71 фоизни ташкил этди.

Худди шу сўров натижаларига кўра, америкалик сайловчиларнинг аксарияти Трамп мамлакат чегараларини Байденга қараганда яхшироқ ҳимоя қилади, деб ҳисоблайди. Иқтисодиёт, жиноятчилик ва инфляция каби масалаларда ҳам америкаликлар Байдендан кўра Трампга кўпроқ ишонмоқда.

Аввалроқ Жо Биден махсус прокурор Роберт Хурнинг хотираси ва қарилиги ҳақидаги айбловларини инкор этар экан, худди шу йиғилишнинг ўзида Миср президенти Сисини "Мексика президенти" деган эди. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.