13.04.2024 11:26

AFP: АҚШ Эрон ҳужуми эҳтимоли сабабли Яқин Шарққа қўшинларини жойлаштирмоқда

АҚШ Эроннинг Исроилга кенг кўламли эҳтимолий ҳужуми сабабли Яқин Шарққа қўшимча ҳарбий кучларни ўтказмоқда, деб хабар бермоқда AFP.

Ушбу кучлар таркибидан денгиз флоти, денгиз пиёдалари ва махсус кучлар ўрин эгаллайди.

Бундан ташқари, ҳозирда Қизил денгизда USS Dwight Eisenhower учоқ ташувчи кемалари ҳамда USS Carney, USS Laboon и USS Thomas Hudner ҳарбий кемалари ҳамда Ohio тоифасидаги атом сув ости кемаси мавжуд.

Аввалроқ Эрон араб давлатлари орқали АҚШни Исроил билан боғлиқ вазиятга аралашса, Американинг минтақадаги ҳарбий базаларига ҳужум қилиш билан огоҳлантиргани ҳақида хабар берган эдик. Ўз навбатида, Жо Байден Теҳрон муваффақиятга эриша олмаслигини айтди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.